ЕОТБ: Қозоғистонда ЯИМ 4 фоизга ўсган

ЕОТБ: Қозоғистонда ЯИМ 4 фоизга ўсган

Жорий йилда Қозоғистонда иқтисодиёт 4 фоизга ўсган. ЕОТБ мутахассислари шундай фикрда.

Улар айтишича, мамлакатда иқтисодий фаоллик тикланишига карантин чекловлари юмшатилгани, шунингдек, давлатнинг инқирозга қарши ёрдами ижобий таъсир ўтказган. Умуман, 2021 йилда жаҳон иқтисодиётда тикланиш суръати некбин деб баҳоланмоқда ва, мутахассислар ҳисобига кўра, 6 фоизлик кўрсаткичга етиши мумкин. Бироқ энергия ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг глобал ўсиши инфляция хавфини келтириб чиқаради. Жаҳон инфляцияси йилига 4 фоизга яқинлашмоқда.

Николай Подгузов, ЕОТБ бошқарув раиси:

- Бу маълумотларнинг барчаси Қозоғистонда ҳам иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси учун маълум бир манзара яратмоқда. Қозоғистонда тикланиш суръати сезиларли равишда. Тахминимизча, 2021 йил якунига қадар Қозоғистон иқтисодиётида ўсиш 4 фоизга яқин бўлади. Бунда инфляция хатари ҳам ўсиб боради. Жаҳон бўйича озиқ-овқат нархлари бироз пасая бошлашини ҳисобга олсак, ўйлаймизки, базавий ставкаларнинг ҳозирги даражаси 9 фоизга тенг бўлиб, иқтисодий ўсиш динамикаси ва инфляция хатари ўртасидаги мувозанатни ушлаб туради.

Абдумалик Сарманов таржимаси