Қозоғистонда электрон тижорат ривожланмоқда

Қозоғистонда электрон тижорат ривожланмоқда

2022 йилда Қозоғистонда электрон тижорат ҳажми бир триллион тенгега етиши мумкин. «Рақамли Қозоғистон» ассоциацияси шундай маълумот бермоқда.

Экспертлар фикрича, бунинг учун барча шароит мавжуд. Улар бозорга янги иштирокчилар келишини, шунингдек, амалдаги майдончалар кенгайиши ва сервис яхшиланишини кутмоқда. Дарвоқе, коронавирус пандемияси бу жараёнларни тезлаштиришга ундади. Ассоциация маълумотларига кўра, ўтган йили чакана электрон тижорат бозори мамлакатда 82 фоизга ўсган, умумий ҳажми деярли олти юз миллиард тенгега борган. Бунда онлайн-буюртмалар сони ўсган, мобиль воситалардан амалга оширилган харид улуши кўпайган. Ташкилот прогнозига кўра, кичик бизнес келгусида ҳам электрон майдончалар сотувига фаол жалб этилади. Истиқболда Қозоғистонда ўз маҳсулотини фақат онлайн сотадиган тадбиркорлар сони ошади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.