Қозоғистонда 5 та янги нефть-газкимё заводи қурилади

Мұнай-газ химиясы өндірісі
www.inform.kz

Қозоғистонда 2025 йилга бориб, нефть-газкимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 миллион тоннага етказиш мўлжалланган. Секторда экспорт ҳажми бу даврда 8 марта ошади.

Бу ҳақда Энергетика вазири Нурлан Нўғаев Мажилис йиғилишида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тармоқнинг асосий мақсади - нефть-газ соҳасида қўшимча юқори қиймат билан маҳсулотларни чуқур қайта ишлашга ўтиш. Бу эса иқтисодиётни сезиларли равишда диверсификация қилиш имконини беради. Шу тариқа, 4 йилда умумий қиймати 4,7 миллиард долларга тенг бўлган 5 та завод барпо этиш режа қилинган, қолаверса, умумий қиймати 12,7 миллиард долларни ташкил этувчи 7 та завод қурилиши бошланади.

Нурлан Нўғаев, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири:

- Нефть-газкимё лойиҳаларида капитал сиғими катталигини, харажатни қоплаш муддатини ҳисобга олган ҳолда, ушбу соҳага инвестиция жалб этиш мақсадида вазирликда нефть-газкимё лойиҳалари учун «битта ҳужжат» тамойилига кўра инвестиция киритишга доир махсус битим механизмини жорий этиш масаласи кўрилмоқда. 2021-2025 йилларда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 3,9 триллион тенге инвестиция киритилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×