Алмати вилояти барқарор ривожланяпти

Алмати вилояти барқарор ривожланяпти

5 триллион 400 миллиард тенге қийматга эга беш юз олтмишдан зиёд лойиҳа. Алмати вилоятининг келгуси беш йиллик инвестициявий портфели қиймати шунча. Вилоят раҳбари Амандиқ Баталов минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, олиб борилган ишлар натижасида вилоят иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар миқдори 30 фоизга ортиши режалаштирилган.

 Бугунги кунда юқорида тилга олинган лойиҳаларнинг ярмидан зиёди рўёбга чиқарилган. Айни вақтда, йил охиригача яна 800 саккиз юз миллиард тенге инвестиция жалб этиш кўзда тутилган. Шундан 127 миллиарди олиб келинди. Шу билан бирга, Амандиқ Баталов айтишича, ишлаб чиқаришда кўрсаткичлар мунтазам ортиб боряпти. Йил охиригача саноат маҳсулотлари ҳажми 1 триллион 200 миллиард тенгега етади. Нохомашё экспорти 6 фоизга ортади.

Амандиқ Баталов, Алмати вилояти ҳокими:

- Вилоятда ўтган 4 ой ичида барча соҳаларда ўсишга эришилди. Ишлаб чиқариш ҳажми 15, 3 фоизга ортди, қурилиш ишлари 4,2 фоиз, савдо 3,7, қишлоқ хўжалиги 0,5 фоизга кўтарилди. Жами давлат бюджетига туширилган маблағ миқдори 20 миллиард тенгедан ортди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир ярим марта кўп.

Абдумалик Сарманов таржимаси