Алмати асосий капиталига инвестициялар ортиб бормоқда

inbusiness.kz

Жорий йилда Алмати шаҳри асосий капииталига етти юз миллиард тенгедан зиёд маблағ киритилди. Бунинг ярмидан зиёдини хусусий сармоядорлар маблағлари ташкил қилади. Мегаполис ҳокими Бақитжан Сағинтаев брифингда айтишича, капиталнинг асосий қисми кўчмас мулк харид қилишга сарфланган. Қолган қисми саноат, транспорт ва омборлар, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва молиявий соҳа, шунингдек, суғуртага харж қилинган. Нотиқ тарқатган маълумотга кўра, жорий йилда Алматида 90 та янги инвесттициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади.

БАҚИТЖАН САҒИНТАЕВ, АЛМАТИ ШАҲРИ ҲОКИМИ:

- 2020 йил 11 ойи якунларига кўра, давлат бюджетига тўпланаётган маблағ  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кўп. Давлат бюджетидаги  тушумларга шаҳарнинг қўшаётган ҳиссаси 23,5 фоиздан  25,7 фоизгача ўсди.

Бундан ташқари, Бақитжан Сағинтаев Алмати иқтисодиёти барқарорлашганини айтиб ўтди. Фаол бўҳронга қарши чора-тадбирлар туфайли шаҳарнинг стратегик соҳалари: саноат, алоқа, қурилишда иқтисодий ўсиш мавжуд.

БАҚИТЖАН САҒИНТАЕВ, АЛМАТИ ШАҲРИ ҲОКИМИ:

- Шу тариқа, шаҳарда эпидемиядан кейинги даврда иқтисодни тиклаш учун салоҳият сақлаб қолинди. Алмати ҳокимлиги рўёбга чиқараётган бўҳронга қарши чора-тадбирлар иш ўринларини, шаҳар аҳли даромадини сақлаб қолиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш занжирларига буюртмалар беришни рағбатлантиришга қаратилган. 1 декабргача жами 77 минг иш ўрни яратилди, шундан 37 мингтаси - доимий.

×