Чимкентлик тадбиркорларнинг кредит қарзи тўлови кечиктирилди

inform.kz

Мамлакатнинг учинчи мегаполиси - Чимкентда 26 мингдан зиёд корхона солиқлар ва бошқа даромад чегирмаларидан озод этилди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида шаҳар ҳокими Мурат Айтенов маълум қилди. Ўз маърузасида Чимкент раҳбари Президент ўз Мактубида қўйган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратди. Биринчи навбатда, бу тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга тегишли. 

МУРАТ АЙТЕНОВ, ЧИМКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИ:

- Тадбиркорларнинг молиявий аҳволини меъёрлаштириш мақсадида  1482 та ташкилотга кўмак кўрсатилиб, уларнинг жами суммаси 13 миллиард тенге бўлган қарзи муддати узайтирилди. Бугунги кунда шаҳарда 72 мингдан зиёд кичик ва ўрта бизнес корхонаси бор, уларда 160 мингдан ошиқ одам ишлайди. Шаҳар ялпи ҳудудий маҳсулотида улар улуши 28 фоизни ташкил қилади

Ҳоким сўзларига кўра, ўтган йил давомида шаҳар бюджети деярли икки бараварга ошди ва 455 миллиард тенгедан ошди.  Шу билан бирга,  маданий ва спорт тадбирлари учун ажратилган бюджет маблағларини оптималлаштириш туфайли пандемия билан боғлиқ устувор харажатларга қарийб 9, 5 миллиард йўналтирилган. Жумладан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига.

×