2021 йилда Қозоғистонда бизнес тўлалигича онлайн давлат хизматлари билан таъминланади

altai-republic.ru

Қозоғистонда келаси йили барча давлат хизматлари бизнес учун онлайнда мумкин бўлади. Ҳукуматда булар ягона платформага жойлаштирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда парламент эшитувида Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди. Дарвоқе, бир қатор хизматлар республикада аллақачон электрон форматга ўтказилган. Масалан, кўчмас мулк келишувлари хавфсизлиги ошди, қурилишда кўплаб талаблар бекор қилинди. Тегишли муассаса раҳбари сўзларига кўра, «Бизнес учун ҳукумат» онлайн-платформаси базасида  ўзаро алоқалар янгича форматда бўлади. У икки юзга яқин давлат хизмати ва кўмак чораларидан иборат. Бугунги кунда кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони юртимизда 1 миллион 300 минг кишигача етади.

МАУЛЕН АШИМБАЕВ, ҚР ПАРЛАМЕНТ  СЕНАТИ РАИСИ:

- Ҳозирги вақтда Қозоғистондаги кичик ва ўрта бизнес корхоналарида 3,3 миллионга яқин одам ишлайди. Бу иқтисодий фаол аҳолининг 39 фоизи. Шу боис, мазкур соҳа катта ижтимоий аҳамиятга эга. Мамлакат Президенти кейинги Мактубида кичик ва ўрта бизнесга қўшимча ёрдам сифатида мажмуавий кўмак чораларини таклиф қилди. Пандемия билан боғлиқ ҳолда имтиёзли кредит бериш ҳажми сезиларли ўсди. Бундан ташқари, кредит тўловини 6 фоизгача қисқартириш бўйича давлат субсидияси тақдим этилади.

×