Қозоғистонга киритилган инвестиция ҳажми 5 йилда 33 фоизга ўсди

Қозоғистонга киритилган инвестиция ҳажми 5 йилда 33 фоизга ўсди
inform.kz

Қозоғистон киритилган капитал даромадли бўлиши учун янги имкониятлар яратмоқда. Сўнгги 5 йил ичида мамлакатга киритилган бевосита хорижий инвестициялар миқдори 33 фоизга ўсди. Бу эса 41 миллиард доллардан зиёд маблағ. Республика стратегик ҳудудда жойлашган, бизнес юритиш учун қулай шароит яратилган, унда инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими ишлаб чиқилган, дейди экспертлар.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистонга маблағ йўллаётганлар ичида Нидерландия пешқалам. Ундан келган сармоя 62 миллиард долларни ташкил қилди. Иккинчи ўринда АҚШ, бу мамлакат салкам 38 миллиард доллар йўллади, сўнгра 13 миллиард доллар берган инвестиция Франция, тўртинчи ўринда Бермуд ороллари, бешинчи поғонада эса Хитой.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×