Нефть нархи пасайди

Нефть нархи пасайди

Жаҳон нефть бозорларида нархлар пасайиши 9 фоизга етди. Brent маркали «қора олтин» 11 февралдан бошлаб илк марта баррелига 62 доллардан сотиляпти. Экспертлар бундай бўлиши табиийлигини таъкидламоқда. Улар фикрича, нархлар ҳаддан ташқари кўтарилиб кетгач, энди ўрнига қайтяпти. Аналитиклар прогнозига кўра, йилнинг иккинчи ярмида нефть баҳоси баррелига 50-60 доллардан сотила бошланиши мумкин.

Чунки ОПЕК+ картели мамлакатлари қазиб олишни кенгайтиради. Эслатамиз, мартдаги йиғилиш давомида нефть қазиб олиш ҳажми аввалгича қолдирилиши ҳақида келишиб олинган. ОПЕК+ Вазирлар мониторинг қўмитасининг навбатдаги йиғилиши 31 мартда, альянс иштирокчилари учрашуви 1 апрелда ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси