Нефть-сервис компаниялари Озарбайжон ва Россия бозорига чиқмоқчи

Нефть-сервис компаниялари Озарбайжон ва Россия бозорига чиқмоқчи

Қозоғистоннинг нефть-сервис компаниялари хорижий бозорларга чиқиш ниятида. Биринчи навбатда улар Россия ва Озарбайжонга хизматини таклиф қилмоқчи. Соҳадаги ўтган йилги ривожланиш якунлари бўйича бўлиб ўтган брифинг давомида Нефть-сервис компаниялари иттифоқи бошқаруви раиси Рашид Жақсилиқов шундай баёнот берди. Шу кунларда мазкур режаларни рўёбга чиқариш борасида Россия ва Озарбайжон билан музокаралар ўтказилмоқда. Спикер, шунингдек, мамлакатимиз мутахассисларига хорижда талаб катталигини тилга олди, ҳозирнинг ўзида 10 минг нафар қозоғистонлик чет элларда ишлаяпти.

Рашид Жақсилиқов, Kazservice нефть-сервис компаниялари иттифоқи бошқарув раиси:

- Россиядаги қазилма бойликлар чиқарувчи компанияларида Қозоғистоннинг малакали кадрларига эҳтиёж катта. Чунки бошқа мамлакатларда шаклланган контрактлар Қозоғистондагидан анча юқори. Биз ҳам Қозоғистонда мавжуд бўлган инвесторлар орқали бошқа давлатларга чиқамиз, хизматларни экспорт қиламиз. Бугунги кунда 10 минг нафар қозоғистонлик хориждаги лойиҳаларда меҳнат қилмоқда.

Мутахассислар айтишича, шу кунларда Россиянинг тўртта йирик буюртмачи компанияси билан музокаралар давом этяпти. Мамлакатимиз Қозоғистоннинг нефть-сервис компаниялари учун мақбул яна бешта устувор лойиҳага эътибор қаратган.

Абдумалик Сарманов таржимаси