Сенатда тадбиркорларни ҳимоя қилувчи қонун тасдиқланди

Сенатда тадбиркорларни ҳимоя қилувчи қонун тасдиқланди

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларида товар белгиларини ҳимоялаш бўйича ягона тизим ишлай бошлайди. Сенат депутатлари шартномани ратификациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатда бир қанча жараёнларни такомиллаштириш кўзда тутилган. Шу жумладан, Иттифоқ ҳудудидаги товарларнинг келиб чиқиши, номланиши, маркалари, хизмат турлари бўйича биргаликда келишиб олиш шартлари соддалаштирилди. Бундай тизим бешта мамлакат ҳудудида кучга эга бўлган ҳужжат олиш имконини беради. У туфайли беш давлатда афзалликка эга санани белгилатиш мумкин. Экспертлар таъкидлашича, шартномани ратификациялаш миллий товар белгиси соҳибларининг манфаатларига зарар қилмайди. Аксинча, у Евроосиё бозорига чиқишни ният қилган маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотининг ҳимоя даражасини оширади.

Абдумалик Сарманов таржимаси