Қозоғистонликлар банк карталаридан 2,5 марта кўп фойдаланмоқда

Қозоғистонликлар банк карталаридан 2,5 марта кўп фойдаланмоқда

Қозоғистонликлар тобора кўпроқ нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланяпти. Рақамларга кўра ҳисобласак, ўтган йил давомида улар 35 триллион тенге атрофида пул жўнатган. Бу эса 2019 йил кўрсаткичларидан 2,5 марта кўп. Мамлакат Миллий банки матбуот хизмати шундай хабар тарқатди. Аналитиклар ҳисобига кўра, ўтган йили мамлакатдаги молиявий операцияларнинг ўндан тўққиз қисми банк карталари орқали амалга оширилган. Мутахассислар таъкидлашича, бу жараён фаоллашувига пандемия сабаб бўлган. Эслатамиз, ўтган йил мартида санитар-врачлар имкон қадар қоғоз пулдан фойдаланмасликни маслаҳат берганди. Чунки вирус турли тангаларнинг қаттиқ юзасида бир неча кун сақланиб қолиши мумкин. Мутахассислар фикрича, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар сони кўпайишининг яна бир сабаби - товар ва хизматларни тўлов карталари орқали амалга ошириш инфратузилмаси ривожланиши. Нақд пулсиз тўловларни қабул қилишга тайёр тадбиркорлар сони анча ортди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.