Қозоғистонда масофадан ишловчи ходимлар учун иш ўринлари кўпаймоқда

Қозоғистонда масофадан ишловчи ходимлар учун иш ўринлари кўпаймоқда
uralskweek.kz

Қозоғистонда қатъий карантин бекор қилинган бўлса ҳам, масофадан туриб ишлашга қодир ходимларга эҳтиёж тобора ортмоқда. Расмий маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. Экспертлар таъкидлашича, барча соҳаларда иш жараёнлари рақамлашуви шундай натижага олиб келган. Пандемия эса бу ўзгаришлар суръатини оширди, холос. Шунинг учун масофадан ишлаш келажакда ҳам жозибали ва истиқболли бўлиб қолаверади.

ДАНА ҚАСИМОВА, HEADHUNTER PR-МЕНЕЖЕРИ:

- Умуман олганда, 2020 йилни олиб қарасак, пандемия муносабати билан иш берувчиларда масофадан ишлайдиган ходимларга эҳтиёж ортганини  кўрсатиш мумкин. Масалан, 2019 йилда қўйилган вакансиялар умумий сонидан атиги 1 фоизида масофадан ишлаш тартиби кўрсатилган. 2020 йилда мазкур кўрсаткич 2 фоизга ошди, лекин қатъий локдаун эълон қилинган вақтда 3 фоиздан ҳам юқори кўтарилди. Бугунги кунда Қозоғистонда шаклланган меҳнат бозорига келсак, февраль ойида иш берувчилар таклиф қилган бўш ўринларнинг 2 фоизи масофадан ишловчиларга мўлжалланган.

Иш излаётганлар эса уйдан чиқмай ишлашдан бош тортмайди. Уларнинг аксарияти ҳатто офисга боришни талаб қилмайдиган ихтисосликлар бўйича қўшимча таълим олмоқда. Масофадан ишлашни истовчилар фикрича, янгича иш тартиби вақтни тежаш, кўчада тушлик қилмаслик, ортиқча кийим-кечак сотиб олмаслик имконини беради. Рекрутинг агентликлари таҳлилига кўра, бухгалтерия, олиб-сотиш, санъат, оммавий ахборот воситалари ва бошқаларда  иш изловчилар масофадан ишлашни маъқул кўряпти.

ДАНА ҚАСИМОВА, HEADHUNTER PR-МЕНЕЖЕРИ:

- 2019 йилда масофадан ишлашга рози бўлганлар улуши 6 фоиз эди. 2020 йилда 8 фоизгача кўтарилди. Февраль ойида эса 10 фоизга етди. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×