Маош ва пенсия миқдори ошадими?

Маош ва пенсия миқдори ошадими?
diapazon.kz

Қозоғистонда энг кам маош миқдори кўтарилиши мумкин. Бугун бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида мамлакат мутахассислари махсус йўл харитаси устида ишлаётгани айтилди. Эслатамиз, икки йил муқаддам республикада энг кам маош 28 минг 284 тенгедан 42 минг 500 тенгегача кўтарилган. Бунинг учун давлат хазинасидан деярли 260 миллиард тенге чиқим қилинди.  Ҳозир, депутатлар айтишича, ушбу масала яна кўтариляпти. Лекин аввалига мутахассислар республикадаги иқтисодий вазият ва давлат имкониятларини батафсил кўриб чиқиши лозим.

Шу кунларда Ҳукумат энг кам ойлик маош миқдори ортиши мамлакат макроиқтисодий ҳолатига қандай таъсир кўрсатишини ўрганмоқда. Натижаларга мувофиқ Қозоғистон Республикаси фуқаролари фаровонлигини оширишга йўналтирилган зарур чораларни кўриш кутилмоқда.

Ҳукумат раҳбари пенсияларни кўтариш масаласида ҳам изоҳ берди. Депутатлар мурожаатига жавобан, Бош вазир жорий йилда пенсия таъминоти модернизация қилинишини кўрсатиб ўтди. Нафақа тайинлашдаги кўп параметрлар такомиллаштирилади. Масалан, минимал пенсия миқдори яшаш учун зарур энг кам кўрсаткичнинг  54 фоизидан 70 фоизигача кўтарилади. Шу билан бирга, ходимлар учун зарур бўлган энг кам иш стажи 10 йилдан 5 йилгача пасайтирилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×