Биткоини қийматини янгилади

Биткоини қийматини янгилади
ferra.ru

50 минг доллардан кўп. Бугун биткоинни шунчага сотиб олиш мумкин. Жаҳонга таниқли пул бирлиги яна бир марта тарихий юксакликка эришди. Йил бошидан бери криптовалюта 69 фоизга қимматлашди. Қозоғистонлик экспертлар таъкидича, биткоин нархи жадал ўсиши таклифдан кўра шов-шувли талаб катталиги билан боғлиқ.

АРМАН БАЙҒАНОВ, ИҚТИСОДЧИ:

- Биринчидан, тахминимча, харидор унга қанчалик ишонса, у шунча ўсади. Бунда молиявий пирамида белгилари ҳам бордир, ўйлайманки, бу ҳатто спекулятив ўсиш. Лекин, айтишим лозим, уч йил олдин мақола ёзгандим, ўшанда биткоин 10 минг долларга яқин эди. Ўша пайтда тахмин қилгандимки, 2021 йилда у 50 минг долларгача ошади. Иккинчи жиҳат – биткоинни қўллаб-қувватлаш, олдинроқ у биткоин фьючерслари каби  расмий инвестиция активлари  қаторига қўшилгани бўлди.

Дарвоқе, криптовалюта қиймати ўсишининг охирги тўлқини йирик автоишлаб чиқарувчилардан бири 1,5 миллиард долларга биткоин сотиб олганини эълон қилиши билан бошланган. Мутахассислар уни харид қилишда шошилмасликни тавсия қилади.

АРМАН БАЙҒАНОВ, ИҚТИСОДЧИ:

- Тавсияларим, бу биткоин пул тикишга арзийдими, энг бошидан бу молиявий воситага менинг қарашим қатъий. Уни аввалдан тахмин қилиш қийин. У молиявий пирамида аломатларини эслатади. Ҳеч нарса билан таъминланмаган. Аммо биткоин тўлов тизими шаклида кенг қўлланади, шунинг учун жуда қимматга тушади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, у исталган вақтда нархини тезда пасайтириши мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×