Иқтисодиётнинг таянч соҳалари ўсиш кўрсаткичини сақлаб қолган

Иқтисодиётнинг таянч соҳалари ўсиш кўрсаткичини сақлаб қолган
primeminister.kz

526 миллиард тенге. Жорий йил бошидан давлат бюджетига шунча миқдорда фойда келиб тушган. Шу тариқа, режа 116 фоизга бажарилди. Нур-Султонда онлайн тартибда ҳукумат мажлиси бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Асқар Мамин раислигида Қозоғистоннинг январь ойидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларини муҳокама қилди. Бош вазир келтиришича, ой давомида иқтисодиётнинг таянч соҳаларида кўрсаткичлар яхшиланган. Республиканинг беш вилояти ва уч мегаполиси иқтисодиётнинг етти асосий соҳасидан бештасида ўсишни таъминлади. Бу – Ақмўла, Ақтўбе, Жамбил, Қўстанай вилоятлари, Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳарлари.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Қайта ишлаш саноатида ўсиш барқарор, йил бошидан бери 3 фоизни кўрсатди. Ўсишда асосий двигатель металлургия (+3,1 фоиз),  машинасозлик (+16,2 фоиз), автомобилсозлик билан бирга (+21,2 фоиз), кимё саноати (+12,8 фоиз), қурилиш моллари саноати (+11,8 фоиз) ва фармацевтика (+4 фоиз). Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 фоизга ўсган.

Инвестицияларда ҳам ижобий динамика кузатилмоқда. Мамлакатнинг асосий бюджетига капитал киритиш 25 фоизга ошган. Бунда ўсишнинг юксак темпи ахборот ва алоқа соҳаларида деярли 10 фоиз деб белгиланди, дея таъкидлади ҳукуматдагилар. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×