Қозоғистонда ДХШ лойиҳалари сони ошмоқда

Қозоғистонда ДХШ лойиҳалари сони ошмоқда
inbusiness.kz

Давлат ва бизнеснинг самарали ҳамкорлиги. Қозоғистонда давлат-хусусий шериклик механизми доирасида бир ярим триллиондан ошиқроқ маблағ эвазига 864 та лойиҳа амалга оширилади. Асосий қисми – ҳудудий лойиҳалар, ўнтаси – республика аҳамиятига доир. Улардан ҳар бири алоҳида минтақа учун ҳам, давлат учун ҳам муҳим бўлган ижтимоий масалалар ечимига қаратилган. Мисол учун, болалар боғчалари ва мактабларда жой етишмаслигини бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш, иш ўринлари яратиш, умуман, бюджет юкламасини пасайтиришда иштирок этиш.    

ЕРБОЛАТ НАУРЗАЛИЕВ, «ҚОЗОҒИСТОН ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИ МАРКАЗИ» АЖ КАТТА КОНСУЛЬТАНТИ:

- Бизда танлов, бизнес йўналиши кўп. Солиштирсак, масалан, Европа давлатлари билан, уларда бугунги кунда энг кўпи билан 30-40 та лойиҳа тугалланади, яъни мавжуд. Бизда ҳатто 864 та лойиҳа, бу кунига, деярли ҳар куни битта лойиҳа якунланади, Қозоғистонда шундай. Йилига ўрта ҳисобда 200 та лойиҳа. Ҳозирда ДХШ механизми ҳамма ерда қўлланади. 

Мутахассислар маълумотига кўра, республикада ДХШ учун истиқболли лойиҳалар таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика ва уй-коммунал хўжалиги, транспорт ва инфратузилма соҳасида тақдим этилган. Биринчи йўналиш  - таълим энг катта улушни ташкил этади, 111 миллиард тенге маблағ эвазига 480 лойиҳа. Иккинчи ўринда - соғлиқни сақлаш соҳаси, умумий қиймати 80 миллиард тенге бўлган 163 лойиҳа ҳаракатда. Кейин энергетика ва уй-коммунал хўжалиги, 180 миллиард тенге қийматида 94 та лойиҳа. Улар орасида қиймати бўйича юқори ўринда транспорт ва инфратузилма соҳаси бўлиб, 844 миллиард тенге 27 лойиҳага йўналтирилган. Дарвоқе, йирик лойиҳалардан бири - Катта Алмати ҳалқа йўли қурилиши. ДХШ марказида айтилишича, бу лойиҳа инвестиция босқичида.

×