Қозоғистоннинг кредит рейтинги прогонози яхшиланди

Қозоғистоннинг кредит рейтинги прогонози яхшиланди

Таҳлилий-кредит рейтинг агентлиги ҳисобот эълон қилди, унда Қозоғистоннинг кредит рейтинги BBB+ даражасида, прогноз эса «негатив»дан «барқарор»га ўзгарган.

Аналитиклар таҳлилига кўра, республика позицияси яхшиланишининг асосий сабаблари - фуқаролар фаровонлигининг юқори даражаси, улар фикрича, давлат қарзларининг мўътадиллиги, Миллий фонд ликвид активларининг сезиларли  ҳажми, халқаро захиралар етарлилиги.

«Қозоғистон кўпгина ривожланган, ривожланаётган давлатлар билан солиштирганда, инқирозли йилдан давлат қарзи ошишида мўътадиллик билан чиқди. Таҳлилчиларимиз 2020 йил охирида давлат қарзи ЯИМнинг 24, 5 фоизигача ўсишини ўртача даражада, деб баҳолайди, 2021 йил давомида бюджет камомади қисқариши, иқтисодий тикланиш шароитида давлат қарзи даражаси барқарор бўлиб қолишини кутади», дейилади ҳисоботда.

Агентлик аналитиклари Қозоғистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари келгусида ҳам яхшиланишини кутмоқда. Жумладан, улар прогнозича, бу йил инфляция мақсадли диапазонда 4-6 фоизга қайтади. Бунга, дейди мутахассислар,  миллий валютага босим пасайиши ва 2020 йилги инфляция шоки таъсири тугаши сабаб бўлади.