Осиё Тараққиёт банки гендер облигацияларини жорий этди

ОТБ Қозоғистон жамғарма биржасига мамлакатда илк бор гендер облигациялари жойлаштириш орқали 20 миллион доллар атрофида маблағ жамғарди. Молиявий муассаса хазинабон ўринбосари Жонатан Гросвенор айтишича, мазкур акциялар аёллар тенглиги ва ҳуқуқ-имкониятларини илгари суришга ишлатилади. Шу жумладан, жалб этилган маблағлар ичидан 38 миллиард тенге «Аёллар ипотекаси» деб аталган мамлакат лойиҳасини молиялаштиришга сарфланади. Баҳорда ишга тушириладиган янги уй-жой дастури оператори сифатида Отбаси Банк ишлайди, ташқи қарз учун Республика Молия вазирлиги кафил бўлади.

ЖОНАТАН ГРОСВЕНОР, ОТБ ХАЗИНАБОН ЎРИНБОСАРИ:

- Бу лойиҳа Нур-Султон, Алмати, Ақтау ва Атирау каби йирик шаҳарлардан ташқарида яшаётган энг камида 3 минг нафар аёлни узоқ муддатли ва ҳамёнбоп молиялаштириш учун ишлатилиши мўлжалланган. Қарз оладиганлар, албатта хотин-қизлар бўлиши, вояга етган ва Қозоғистон фуқароси бўлиши шарт. Молиялаштириш бўйича кўзда тутилган талабларга кўра, ОТБ қарзи ҳисобига бериладиган кредитнинг камида 20 фоизи ойлик даромади 200 минг тенгедан оз кам таъминланган аёлларга тақсимлаб берилиши зарур.

Мутахассислар берган маълумотга кўра, Қозоғистонда жами 9 миллион нафардан зиёд хотин-қиз истиқомат қилади, шундан салкам 4,5  миллиони ишлайди. Улардан ярми ўз оиласини мустақил таъминлайди. Шу билан бирга, аёллар одатда эркаклардан ўттиз фоизгача кам маош олади.