Пойтахт инвесторлар учун жозибали

Ўтган йилда мамлакат пойтахтида капитал жалб этиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Нур-Султонда бир триллион тенгедан зиёд хусусий инвестиция киритилган, бу эса 2019 йилдагидан 21,5 фоизга кўп. Аҳоли билан ҳисобот учрашувида шаҳар ҳокими Алтай Кулгинов шундай маълумот берди. Унинг айтишича, ўтган давр мобайнида Нур-Султонда 111 та инвестлойиҳа қўллаб-қувватланди. Улар саноат, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, логистика ва савдо, шунингдек, уй-жой қурилишига йўлланади. Улар ичида, айниқса, уй-жой қурилишига эътибор катта. Ўтган йили пойтахтда 3 миллион квадрат метрдан зиёд уй-жой фойдаланишга топширилди, бу эса 2019 йилгидан икки марта кўп. Ҳоким айтишича, бундан ташқари, уй-жой қурилиш комбинати бунёд этиш ишлари бошланган,  нон заводи, сут заводи, сабзавот омбори,  улгуржи-тарқатиш марказлари, ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситалари лойиҳаларига эътибор кўрсатилган.

АЛТАЙ КУЛГИНОВ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ ҲОКИМИ:

- Кўриб турганингиз каби, Нур-Султон фаол тадбиркор шаҳарга айланиб боряпти, у тобора кўпроқ бизнес субъектларини ўзига жалб қиляпти. Минтақа ялпи маҳсулотида кичик ва ўрта бизнес улуши 55 фоизга тенг. Бу ҳолат қувонарли, лекин янада кўпроғига эришиш мумкин, чунки пойтахт – жозибадор шаҳар. Давлат бизнес учун барча шарт-шароитларни яратиб берган. Киритилаётган  инвестицияларнинг 81 фоизини кичик ва ўрта бизнес беряпти.