2022 йилда электрон тижорат бозори ҳажми 1,9 триллион тенгега етиши эҳтимол

Коронавирус пандемияси электрон тижорат ҳажми кескин ўсишига олиб келди. Мамлакатда онлайн-сотув ортгани ҳақида Савдо ва интеграция вазирлигида маълум қилинди. Миллий тадбиркорлар палатаси раиси ўринбосари Наримон Абилшаиқов айтишича, карантин даврида тармоқ орқали қилинаётган олди-сотди миқдори кескин кўпайди. Энг кўп талаб қилинган маҳсулотлар тиббиёт буюмлари, уй жиҳозлари, ва, табиийки, озиқ-овқат маҳсулотлари бўлди. 2020 йил ярмида электрон савдо ҳажми 435 миллиард тенгени ташкил қилди. Йил охирига келиб бу кўрсаткич тўққиз юз миллиардга етди. Булар бари нақд пулсиз тўловлар ортишига олиб келди. Республика Миллий банки берган маълумотга кўра, бундай тўловлар ҳажми икки ярим марта ошди. Келгуси икки йил давомида янада катта кўрсаткичлар кутиляпти. Мутахассислар 2022 йилга бориб, Қозоғистонда,  интернет орқали савдо ҳажми йиллик умумий чакана савдо айланмасининг 13 фоизини ташкил этишини айтмоқда.

БАХИТ СУЛТАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА ИНТЕГРАЦИЯ ВАЗИРИ:

- Пандемия ишимизнинг барча соҳаларига, ташқи савдога ҳам, ички савдога ҳам таъсир қилди. Шу билан бирга, савдо жараёнлари рақамлашиш йўлидан бораётганини кўрсатди. Савдо ва экспорт тўхтаб қолмаслигини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда уни жадаллаштириш зарур. Ўтган йили биз ўтган йили хизматларни рақамлаштириш, рақамли интеграция лойиҳаларини бошладик. Бундан ташқари, Давлат раҳбари Мактубига мувофиқ биз рақамли жараён тизимли шаклда амалга ошиши учун «рақамли ҳамён»ни ишга туширишимиз керак.