Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи интеграцияси чуқурлашади

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари умумий газ ва электр энергияси бозори яратилиши 2025 йилда ниҳоясига етади. Евроосиё Иқтисодий комиссияси марказий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот конференциясида шу ҳақда айтилди. Электр қуввати бўйича протоколлар 2019 йили имзоланган, зангори оловга доир шартномалар келаси йилга қолдирилган. Ҳозир бу ҳужжатлар устида иш олиб бориляпти. Ҳар икки шартнома 2025 йилдан қонуний кучга кириши ва тўлақонли ишга тушиши кутиляпти. Шу муддатда иттифоқ мамлакатларида давлат харидлари соҳасида рақамлаштириш ишлари охирига етказилиши мўлжалланган. Спикерлар халқаро миқёсдаги электрон-рақамли имзо жорий этиш масаласи муҳокама қилинаётганини тилга олди.

Арман Шаққалиев, Евроосиё иқтисодий комиссияси рақобат ва монополияга қарши фаолиятни тартибга келтириш комиссияси аъзоси:

- Харид қилинадиган мамлакатга бориш, ўша давлатда филиал ёки ваколатхона очиш шарт эмас. Биз давлат харидларини рақамлаштириш даражаси турлича эканлигини ҳисобга оламиз. Иккинчи масала – электрон рақамли имзонинг асл нусхасини тасдиқлаш ва қатор техник жиҳатлар. Бугунги кунда бу борада ўзаро маслаҳатлашувлар фаол давом этяпти. Бу масалани ҳал қилиш зарурлигини тушуниб турибмиз. Биринчи ярим йиллик давомида каскад режа деб аталадиган мамлакатлараро ҳужжатлар режаларини тайёрлаш кўзланган.