Вьетнамга экспорт 500 миллион долларга оширилади

Вьетнамга экспорт 500 миллион долларга оширилади

Қозоғистон Вьетнамга экспортни ошириш ниятида. Мамлакат ушбу социалистик республикага йилига қиймати 530 миллион долларни ташкил қилувчи 90 турдан зиёд қайта ишланган товар етказиб бера олади. Савдо ва интеграция вазирлигида таъкидланишича, 2022 йил январь-июль ойларида Қозоғистон-Вьетнам товар айланмаси 3,6 фоизга ўсди ва 203 ярим миллион долларга етди. Экспорт эса салкам 28 миллион долларни ташкил қилди.

Мамлакат товар ишлаб чиқарувчилари Вьетнамга металл, ун, дон, сут ва гўшт маҳсулотлари, бошқа товарлар етказиб беради. 2019 йилдан кийим-кечак жўнатиш йўлга қўйилган. Экспертлар таъкидлашича, икки давлат иқтисодий алоқалари кенгайиши учун имкониятлар кенг, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, транспорт, логистика, туризм соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари катта истиқболга эга.

Абдумалик Сарманов таржимаси