Қозоғистонда кимё маҳсулотлари экспорти 559,5 миллион долларга етган

Қозоғистонда кимё маҳсулотлари экспорти 559,5 миллион долларга етган

Қозоғистон кимё саноати маҳсулотларини хорижий бозорларга экспорти ошмоқда. Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар чет элга 559 ярим миллион долларга тенг маҳсулот юборган. Бу 2021 йилнинг шу даврига солиштирганда, 47 фоизга кўп, дегани. Таъкидлаймиз, жорий йилнинг дастлабки беш ойида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улуши ошган ва бозорда 9,3 фоизни кўрсатган. Қайта ишлаш саноатига бағишланган халқаро кўргазма доирасида экспертлар соҳани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Атамекен Тадбиркорлар миллий палатаси.

Айтиш керак, соҳада ишлаб чиқаришнинг катта қисми шу секторда, «саноат учун химикатлар» 65 фоиздан зиёд, агрокимё – 22 фоиз, «асосий нефть-кимё» - 11 ярим фоизга тенг. Умуман, кимё соҳасида жами ишлаб чиқариш ҳажми 400 миллиард тенгедан ошган. Ва бу 2021 йилги кўрсаткичдан деярли 60 фоиз кўп, демакдир.

Абдумалик Сарманов таржимаси.