Президент «Шеврон» компанияси раҳбарини қабул қилди

Президент «Шеврон» компанияси раҳбарини қабул қилди

Ақўрдада Қозоғистон Президенти «Шеврон» компанияси раҳбари билан  нефть-кимё соҳасида қатор инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Суҳбат давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Майкл Уирт ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳамда Қарачағанақ конининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш борасида фикр алмашдилар. Давлат раҳбари “Тенгизшевройл” компаниясининг мамлакат ички бозорига қўшимча 2,6 миллиард куб метр газ жўнатиш қарорини маъқуллади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.