Тожикистонга нохомашё маҳсулотлар экспорти кенгайди

Тожикистонга нохомашё маҳсулотлар экспорти кенгайди

Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида товар айланмаси тобора ўсмоқда. Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилнинг ўзида бу кўрсаткич бир ярим марта ошиб, 1 миллиард долларни ташкил қилган. Томонлар яқин келажакда мазкур кўрсаткични 2 миллиардга етказиш ниятида. Мақсадга эришиш учун икки томонлама меморандум имзоланган, унга мувофиқ ҳар икки давлат импортчиларининг савдо ва суғурта соҳасидаги лимити оширилади.

"Натижада, Қозоғистон тадбиркорларининг Тожикистон бозорларига маҳсулот олиб кириши кенгаяди ва экспортдаги таваккаллар камаяди", дея маълум қилди KazakhExport Миллий экспорт суғурта компанияси.

Шу кунларда Қозоғистондан Тожикистонга ўғитлар, енгил саноат, авто- ва авиатранспорт етказиб берилмоқда. Келгусида бу рўйхат бир неча марта кўпаяди. Қўшни давлатга яқин келажакда қурилиш арматураси, ўсимлик ёғи, трансформаторлар учун бутловчи қисмлар ва бошқалар экспорт қилиниши режалаштирилган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.