Қозоғистон-Хитой: Товар айланмаси 11,26 миллиард долларга етди

Қозоғистон-Хитой: Товар айланмаси 11,26 миллиард долларга етди

Жорий йилнинг олти ойида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси 11 миллиард доллардан ошди. Республика Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, бу – рекорд кўрсаткич. Экспорт ҳажми ҳар вақтдагидан юқори. Қозоғистондан Хитойга сотилган маҳсулот қиймати 6 миллиард долларни ташкил қилди. Экспертлар фикрича, нефть жўнатиш 4 марта ошиши сабабли бундай муваффақиятга эришилди.

Шу билан бирга, Алмати шаҳри ва Хитой ўртасида товар айланмаси 51 фоизга кўтарилиб, 2 миллиард 850 миллион долларга етди. Томонлар келгусида савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, инновация ва янги технологиялар соҳасида бирга ишлаш ниятида. Алмати шаҳри ва Сичуань провинцияси ўртасида имзоланган меморандумга кўра, Алмати шаҳри фан ва таълим соҳасида биргаликда иш юритиш ниятида. Шу жумладан, ай-ти ва Smart City рақамлаштириш лойиҳаларини жорий

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.