Мудофаа соҳасида инвестиция икки марта ошди

Мудофаа соҳасида инвестиция икки марта ошди

Қозоғистонда мудофаа соҳасида асосий капиталга киритилган инвестиция миқдори икки марта ортди. Давлат бошқаруви, мудофаа ва мажбурий ижтимоий таъминот учун ажратилган маблағ 2022 йил биринчи ярмида 40 миллиард тенгега етди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 марта кўп. 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида 18 миллиард тенге ажратилган. Энг кўп миқдордаги инвестиция – 14 миллиард тенге Туркистон вилоятига йўлланди. Илғорлар учлигида Нур-Султон ва Алмати ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, маблағнинг ярмидан зиёди, 20 ярим миллиард тенге республика ҳисобидан ажратилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.