Балиқчилик ривожлантирилади

Балиқчилик ривожлантирилади

Жамбил вилоятида балиқчилик соҳасида яна 10 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилди. Сартўбе қишлоғида эса қаҳрабо ва камалакранг гулмоҳи етиштирувчи компания иш бошлади. Корхонада 40 тонна балиқ тайёрланади, келажакда унинг қуввати 4 марта оширилиши мўлжалланяпти.

Саид Фаров, ишчи:

- Кунига икки марта озуқа берилади: тонгги соат 7 ва кечки 6 да. Қаҳрабо балиқларимиз жуда нозик, тутиб олсак кўп яшамайди. Дарҳол жон беради. Тинмай кислород узатамиз. Электр таъминотида узилиш бўлса, кузатиб турамиз, қийнала бошласа, дарҳол чора кўрамиз.

Лойиҳа ички бозорни янги тутилган балиқ билан таъминлашга, импортни қисқартириш, экспортни ривожлантиришга қаратилган. Минтақа саноатлаштириш харитасига киритилган.

Маден Мусаев, қўрдай тумани ҳокими:

- Корхонага ҳозир дудлагич ва қуритгич ускуналари керак. Тадбиркор давлатнинг 25 фоизли субсидияларидан фойдаланиб, харид қила олади. Умуман олганда, 40 тоннагача маҳсулот олиниши режалаштирилган. Жамбил вилоятида 10 та шундай корхона очилиши режа қилинган.

Ҳозир хўжаликда балиқчалар етиштирувчи инкубация, кесиш, дудлаш, музлатиш цехлари қуриляпти.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.