Қизил Ўрдада илк ҳосил йиғиб олинди

Қизил Ўрдада илк ҳосил йиғиб олинди

Гуруч ўрнига – помидор ва қовун-тарвуз. Экин майдонларини диверсификациялаш доирасида Қизил Ўрда фермерлари сувни тежовчи экинларга ўтмоқда. Шиели туманида полиз экинлари ва сабзавотнинг илк ҳосили олинди. Ушбу мавсумда ер майдонининг бир қисми қишлоқ одамларига  деҳқончилик қилиш учун берилган. Натижада улар олти юз гектардан зиёд ерни ўзлаштириб, мўл ҳосил олишга эришди.

Мақсат Ташматов, деҳқон хўжалиги раиси:

- Помидор ҳосилини Қозоғистоннинг турли шаҳарларига жўнатяпмиз. Бир қисми Россияга экспорт қилинади. Далаларимизда етиштирилаётган помидор навлари ташув учун қулай, шу боис, уларга талаб катта.

Мурат Аширбеков, шиели туман қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари:

 - Туманда 5 минг 447 гектар ер майдони картошка, сабзавот ва полиз экинларига ажратилган. Ҳамма қишлоқларда экин далалари мавжуд, айни пайтда маҳаллий аҳоли дастлабки ҳосилни олди, айримлари сотяпти ҳам.  

Жорий йилги мавсумда оқова сув танқислиги боис бутун минтақада гуруч плантациялари майдони қисқартирилмоқда. Мутахассислар уқтиришича, диверсификация нафақат сувдан рационал фойдаланиш, балки аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан  таъминлаш имконини ҳам беради.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.