Қозоғистонда рақамли валюта жорий этиш масаласи кўрилмоқда

ehonews.kz

Қозоғистонда рақамли валюта жорий этилиши мумкин. Миллий банк жаҳоннинг 28 та марказий банки билан бирга рақамли валюта бўйича халқаро тадқиқот гуруҳи ишида қатнашмоқда. Қозоғистон электрон валютани жорий этиш бўйича турли тахминлар кўрсатилган маърузани йилнинг иккинчи ярмида тақдим этади.

ЖЕНИС ЕРМУХАНОВ, МУХБИР:

- Рақамли форматга ўтган валютадан фойдаланиш масаласига келсак, бу универсал бўлади. Экспертлар айтишича, ундаги энг муҳим устунлик – барча транзакциялар шаффофлиги ҳамда тўлов тизимининг самарадорлиги ҳисобланади.

Молия ташкилотлари мутахассислари рақамли валютадан фойдаланиш нақадар кенг кўламли бўлишига эътибор қаратяпти. Ундан чакана ва улгуржи ҳисобда фойдаланиш мумкин. Электрон валюта чегаралараро тўловларни назарда тутган ҳолда банклараро ҳисобларда, шунингдек, қимматли қоғозлар савдосида ҳам ишлатилади. Рақамли валюта  нақд пулнинг янги шаклдаги қўшимчаси сифатида кўрилмоқда.

БАТИРБЕК УМАРОВ, «BLOCKHAINKZ» ҲАМЖАМИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Ўша тенгенинг ўзи бўлади. Амалда тенге бажарган барча вазифаларни бажаради, фақат рақамли форматда. Яхши томони нимада? Пулингиз қаерга кетаётганини бемалол кузата оласиз. Уни бошқарасиз. Истаган ҳисобингизга қўясиз. Иккинчи масала – коррупциянинг олдини олиш вазифаси. Яъни маблағни кузатиш осонроқ ва анча жадалроқ. Улар ҳамиша онлайнда туради. Учинчи масала – эмиссия. Кодлаштирасиз, кўрсатасиз ва бемалол ишлатаверасиз.

Таъкидлаш жоизки, электрон валюта бўйича пилот лойиҳалар Европа Иттифоқи, Хитой, Япония ва Канадада амалга ошириляпти. Россияда ҳам фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда.

×