Қозоғистонда суғориш тизимлари заводи барпо этилади

sad-dacha-ogorod.com

Қозоғистонда илғор технологияларга асосланган суғориш тизимлари ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Лойиҳага Америка компанияси инвестиция киритиш ниятида. Корхона йилига мингта машина ишлаб чиқариш қувватига эга. Мутахассислар фикрича, илғор ирригация технологияси зироатчиликда маҳсулдорликни 50-70 фоизга оширади ва сув сарфини камайтиради.

Мамлакат бош вазири Асқар Мамин айтишича, 2020 йил якунларига кўра, қишлоқ хўжалигида 5,6 фоиз кўламида барқарор ўсиш кузатилган. Шуни ҳам айтиш керакки, бу сўнгги 6 йилдаги энг юқори кўрсаткич. Бош вазир глобал озиқ-овқат таъминоти занжиридаги ноқисликлар шароитида агросаноат мажмуаси Қозоғистонда инфляцияни жиловлаш борасида асосий фактор бўлишини билдирди.

Таъкидлаш лозимки, БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти олиб борган тадқиқотга кўра, Қозоғистон қишлоқ хўжалигида энг юксак истиқболларга эга давлатлар бешлигига киради.

×