2021 йилда ЕТТБ Қозоғистонга 630 миллион доллар сармоя киритди

2021 йилда ЕТТБ Қозоғистонга 630 миллион доллар сармоя киритди

Қозоғистон энергетик сектори 2060 йилга бориб углерод нейтраллигига эришади. Бунинг учун ЕТТБ билан узоқ муддатли ҳамкорлик стратегияси ишла чиқилган. Молия ташкилоти расмий сайтида маълум қилинишича фақат ўтган йилнинг ўзида банк мамлакатимиздаги 18 лойиҳага 630 миллион доллар сармоя киритди. Унинг ярми «яшил» инвестиция. Январь воқеаларига қарамай, инвесторларнинг кўпчилиги ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида мамлакатга 370 миллиард доллардан зиёд инвестиция келди. Сармоя миқдорига кўра Қозоғистон иқтисодиётига 100 миллиард доллар киритган Нидерландия пешқадам. 46 миллиард доллар сармоя берган АҚШ иккинчи ўринда. Инвесторолар илғор учлигида турли лойиҳаларга 28,5 миллиард доллар киритган Швейцария ҳам бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси