Қозоғистон ва Хитой: инвестициявий ҳамкорлик

Қозоғистон ва Хитой: инвестициявий ҳамкорлик

2021 йил биринчи ярмида Қозоғистон иқтисодиётига ярим миллиард доллардан зиёд инвестиция жалб қилинди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 64 фоизга кўп. Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ХХР бугунги кунда Қозоғистоннинг асосий сақдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади ва мамлакат иқтисодиётига сармоя киритаётган инвестор давлатлар илғор бешлигига киради. Мамлакатлар биргаликда умумий қиймати 21 миллиард доллардан зиёд бўлган 52 лойиҳани рўёбга чиқармоқда, шундан умумий қиймати 4,3 миллиард доллар бўлган 18 таси фойдаланишга топширилди. Улар қаторида машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, химия, озиқ-овқат саноати, агросаноат мажмуаси, инфратузилмалар, қурилиш ва логистика бор. Умуман олганда, сўнгги 15 йил мобайнида Хитой Қозоғистон иқтисодиётига жами 20 миллиард доллар атрофида инвестиция киритди.

Ерлан Зейнешев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ИШЛАР вазирлиги инвестициялар қўмитаси раиси ўринбосари:

- Хитой Халқ республикаси билан товар айланмаси ўсишда давом этяпти. 2020 йилда ҳам пандемияга қарамай ўсиш кузатилди, 2021 йил 10 ойи натижасига кўра ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Савдо сальдосига келсак, бизда экспорт устун. Яъни биз импортдан кўра кўпроқ маҳсулот сотамиз. Шунинг учун савдода сальдо ижобий. Асосан нефть, темир қотишмалари, мис, турли руда концентратлари, табиий газ ва бошқаларни экспорт қиламиз. Ўтган йилнинг шу даврига нсбатан товар айланмаси 12,5 фоизга ўсди,

Абдумалик Сарманов таржимаси