Реал сектор миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлади

2020 йилда реал сектор ўсиши Қозоғистон иқтисодиёти ривожининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлди. У 2 фоизни ташкил қилди. Ҳукумат йиғилиши якунларига кўра шундай маълумот берилди. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноатида ижобий ўзгаришлар кузатилди. Қайта ишлаш саноати фаолияти туфайли Қозоғистон иқтисодиётида сифат ўзгариши кузатилди. 2020 йилда қайта ишланган маҳсулотлар ҳажми мамлакат саноатида деярли 10 фоизга юксалди. Шу жумладан, енгил саноат, автомобилсозлик ва тайёр металл маҳсулотлар чиқариш ҳажми айниқса жадал юксалмоқда. Умуман олганда, ўтган йили ташқи савдо айланмаси 78 миллиард долларга етди. Мамлакат компаниялари 43 миллиард доллар ҳажмида маҳсулот экспорт қилишга муваффақ бўлди. Асосий  капиталга 12 триллион тенгедан зиёд инвестиция жалб этилди.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Қайта ишловчи саноатда жорий йилда 3,9 фоизлик ўсиш таъминланди. Шу жумладан, металлургия саноатида — 2,6 фоиз, озиқ-овқат ишлаб чиқаришда —  4 фоиз, фармацевтикада —  47 фоиз, машинасозликда —  16,3 фоиз. Автомобилсозликда 52,5, енгил саноатда — 15 фоиз ўсиш кузатилди. Қурилиш ҳажми 11,2 фоизга ошди, уй-жойларни фойдаланишга топшириш — 16,8 фоизга кўпайди ва 15,3 миллион квадрат метрга етди.