Қозоғистонликлар 4 марта кўпроқ саёҳат қилмоқда

Қозоғистонликлар 4 марта кўпроқ саёҳат қилмоқда

Жорий йил бошидан бери 350 минг нафар қозоғистонлик хорижга сафар қилган. Дарвоқе, бу 2020 йилга қараганда, тўрт марта кўп. Мутахассислар айтишича, бу рақам янги йил олдидан бир бараварга ошади, чунки айни байрам кунларида саёҳатга чиқишни истовчилар кўпчилик. Республика туроператорлари ассоциацияси президенти Инна Рей сўзларига кўра, қозоғистонликлар орасида кўпроқ Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Мальдив ва Таиланд йўналишлари машҳур. Шунингдек, Ҳиндистон ва Шри-Ланкага доимий рейслар қайта йўлга қўйилди.

Инна Рей, республика туроператорлари ассоциацияси президенти:

- Пандемия вақтида туроператорлар фаолиятини тўхтатмади. «Туристік Қамқор» жамғармаси туфайли саёҳатчиларимизни белгиланган ерга етказиш ва ватанга олиб қайтишга муваффақ бўлдик. Албатта, бироз қийинчиликлар ҳам бўлди. Айниқса, ёзда иш кўп эди. Туристларимиз кўнгли тўлди. Бу энг асосийси. Юртимизга келишни истовчилар жуда кўп. Биз туристик ҳамжамият вакиллари билан алоқадамиз. Ҳозирча маҳкамалараро комиссия рухсатини олганимиз йўқ. Умид қиламизки, бу масала ечимини топади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси