Қозоғистон-Бельгия товар алмашинуви 300 миллион долларга етди

тауар айналымы
www.archive.inform.kz

Йил бошидан бери Қозоғистон ва Бельгия ўртасидаги товар алмашинуви 300 миллион долларга етди. Европа давлатига юртимиздан рангли металлар, текстиль ва кимё маҳсулотлари экспорт қилинади. Бизга эса машиналар, электр жиҳозлари, оптик приборлар, кимё саноати маҳсулотлари келтирилади. Икки давлат тадбиркорлари зиғир экспорти бўйича ўзаро келишувга эришишни кўзлаган. Дарвоқе, Бельгия – Қозоғистонда етиштирилган ушбу ўсимлик турининг йирик истеъмолчиси. Илгари бу маҳсулот Қиролликда қайта ишланган ва Хитойга жўнатилган. Эндиликда тарафлар республикамизда мазкур хом ашёни қайта ишлаш корхонасини очиш ва Осмоности юртига маҳсулот етказиш бўйича шартнома тузишни ўйлаяпти. Бу логистика нуқтаи назаридан мамлакатлар учун фойдали.

Люк Либо, Бельгия Тив Шарқий, Жанубий-Шарқий Европа ва марказий осиё бўйича департаменти директори:

- Биз минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган барча лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз. Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. 2019 йилда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун янги стратегик дастури қабул қилинган. Ҳужжатда минтақа ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар, ЕИга аъзо давлатларнинг минтақа билан ҳамкорлиги батафсил ифодаланган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси

 

×