Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Қозоғистонда дон йиғими якунланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Қозоғистонда дон йиғими якунланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ҳосил кампанияси натижалари чиқарилди. Тегишли муассаса маълумотларига биноан, мураккаб об-ҳаво шароитларига қарамай, миришкорлар 16 миллион 400 минг тонна дон йиғиб олди. Ҳосилдорлик гектарига ўртача 10,3 центнерни ташкил қилди. Мутахассислар айтишича, бундай ҳажм ички бозор учун ҳам, экспорт учун ҳам етарли. Шу билан бирга, дейди мутахассислар, дон сифати юқори даражада. Йиғиб олинган буғдойнинг деярли барчаси озиқ-овқат учун. Буғдойнинг 90,5 фоизи 1-3 навли. Шунингдек, таркибида клейковина миқдори кўп бўлган дон улуши сезиларли равишда ортгани кузатилмоқда. Жорий йилда жавдар, маккажўхори, дуккаклилар ва гречиха ҳосили ошган. Гречиха ҳосили 80 минг тоннадан зиёд, бу эса 2020 йилдагидан 76 фоиз кўп.

Хуршида Абдуллаева таржимаси