Қурилиш саноатини ривожлантиришда Қозоғистон Тараққиёт банки улуши салмоқли

Қурилиш саноатини ривожлантиришда Қозоғистон Тараққиёт банки улуши салмоқли

Қозоғистон Тараққиёт банки – 20 ёшда. Ўтган йиллар мобайнида молия ташкилоти юксак кўрсаткичларга ээришди. Металлургия ва машинасозликдан тортиб энергетика ва қурилиш материаллари соҳасига юзлаб лойиҳаларни молиялаштирди. 2003-2012 йиллар давомида банк билан самарали ҳамкорлик қилган корхоналар қаторида «Экотон +» ни кўрсатиш мумкин. ҚТБ кредити туфайли “Экотон +” қурилиш материаллари бозоридан ўз ўрнини топди.

Бауржан Баймуханов, «Экотон+» ҲЖ Директорлар кенгаши раиси:

- Ушбу завод 2004 йилда қурилди, ишга туширилди. Қозоғистон Тараққиёт банки кредитидан фойдаланилди. Бу ташкилот бизга ишонган, маблағ берган энг биринчи давлат банки эди. Биз кўп йиллардан буён лойиҳа қувватида иш юритяпмиз. 220 минг кубгача маҳсулот беряпмиз. Бу эса лойиҳадагининг 110 фоизи. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатда 2 миллион квадрат метр уй-жой бизнинг материалдан бунёд этилди.

Ўта пишиқ, оловга, намликка, совуққа чидамли. Бу сифатлари туфайли материал жуда харидоргир. Пойтахтдаги заводдан ташқари, 2008 йилдан буён Ақтўбеда, жорий йилдан Қандиағаш шаҳрида ҳам корхоналари ишлай бошлади. 2022 йилда Ўзбекистонда қурилган завод маҳсулот чиқаради. Филиаллари, қатор шаҳарлардаги ишончли ҳамкорлари туфайли Қозоғистоннинг барча минтақаларида Экотонни яхши билишади.

Арман Ғалиев, завод ишлаб чиқариш бўлими мудири:

- Жараён автоматлаштирилган, оператор ушбу иккита компьютер ёрдамида ишларни назорат қилади. Хомашё кўрсатилган тартибда берилиши, қандай берилишини, материал сифатини кузатади.

Корхона юксак технологияларга асосланган немис ускуналари билан жиҳозланган, унда жами 700 та доимий иш ўрни беради. У мамлакат қурилиш саноати ривожига катта ҳисса қўшади.

Абдумалик Сарманов таржимаси