2025 йилгача Қозоғистонда 5 та янги нефть-газ химияси заводи очилади

2025 йилгача Қозоғистонда 5 та янги нефть-газ химияси заводи очилади

Келгуси 4 йил давомида Қозоғистонда 5 та янги нефть-газ химияси заводи очилади! Мамлакат Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев брифингда маълум қилишича, натижада, бундай маҳсулотлар ишлаб чиқариш 40 минг тоннадан 2 миллион тоннагача ортади. Шу билан бирга, бу соҳадаги импорт улуши 87 фоиздан 72 фоизгача камаяди. Хорижга юбориладиган мамлакат химия саноати маҳсулоти 9 марта ортади! Бундан ташқари, тегишли вазирлик раҳбари таъкидлашича, рақамли технологиялардан фойдаланаётган корхоналар улуши 7 фоиздан 23 фоизгача ортиши кутиляпти.

Асет Ерғалиев, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:

- 2025 йилга бориб жами 418 саноат лойиҳаси рўёбга чиқарилади, Асосий капиталга 11 триллион тенгедан зиёд инвестиция жалб қилинади. Натижада, қайта ишлаш саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилдагига нисбатан 1,5 марта кўтарилади. Нефть-газ химияси мажмуасини ривожлантириш доирасида янги, йрик юқори технологик ишлаб чиқаришлар жорий этилади. Буларнинг ҳаммаси нохомашё экспортни кенгайтириш ва ички талабни қондириш учун амалга оширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси