Қозоғистонга кам углеродли технологияларга 650 миллиард доллар сарфланади

Қозоғистонга кам углеродли технологияларга 650 миллиард доллар сарфланади

Келгуси 40 йил ичида Қозоғистонда кам углеродли технологияларга 650 миллиард доллар инвестиция киритилади! Натижада, 2060 йилга бориб углерод нейтраллигига эришилади. Бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешев шундай маълумот тарқатди. Бошқача айтганда, яна 40 йилдан сўнг мамлакатимиз атмосферага чиқиндилар чиқаришни тўхтатади. Уларнинг кўп қисмини мавжуд технологиялар ёрдамида бартараф этиш мумкин, қолганини ўсимликлар ва замин ютиб юборади. Бу тадбирларни амалга ошириш энергетиклар ишида катта ўзгаришларга олиб келади, дейди вазир. Масалан, энергия олиш учун ишлатиладиган қазилма бойликлар улуши 3 ярим марта камаяди ва 29 фоизни ташкил қилади. Қайта тикланадиган энергия манбалари улуши эса ҳозирги уч фоиздан 70 фоизгача ортади!

Серикқали Брекешев, Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазири:

- Келгуси 40 йил ичида кўп миқдорда инвестиция талаб қилувчи соҳалар қаторига электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ҳам киради. Унга 305 миллиард доллар зарур. Транспортга – 67, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноатига – 65, уй-жой-коммунал хўжаликка – 57, қишлоқ хўжалигига 49 миллиард доллар керак. Шу билан бирга эҳтиёж камайиб бораётгани сабабли кўмир, нефть ва газ қазиб олишга йўлланувчи инвестиция\ камаяди. Шу жумладан, ҳозир ҳукумат қайта тикланувчи энергия манталарига инвестициялар жалб этиш билан машғул.

Абдумалик Сарманов таржимаси