Қайта ишлаш саноати рақамлаштирилади

Қайта ишлаш саноати рақамлаштирилади

Қозоғистонда келгуси тўрт йил мобайнида рақамли технологиялардан фойдаланаётган қайта ишлаш саноати корхоналари салкам 25 фоизга ортади. Бу иш "Қозоғистонликлар фаровонлигига йўналтирилган барқарор иқтисодий ўсиш" миллий лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Шуни ҳам айтиш керакки, унда саноат-инновация йўналиши кўзда тутилган. Мақсад – 2025 йилгача ташқи бозорларда талабга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилишини кўпайтириш.

Диас Сериков, «Qazindustry» қозоғистон саноат ва экспорт маркази» ҲЖ Стратегик лойиҳалар ва коммуникациялар дирекцияси раҳбари:

- Саноат-инновация йўналиши доирасида саноатда рақамли трансформацияни ривожлантириш ҳамда илгарилатиш бўйича қатор тадбирлар кўзда тутилган. Аввал мавжуд бўлмаган тегишли рақамли стандартлар жорий этилади. Жорий йилнинг ўзида айнан рақамлаштириш соҳасида қатор стандартлар тасдиқланди. Шунингдек, рақамли ечимлар, шу жумладан, мамалкатимизда тайёрланганлари реестри шакллантирилади. Бу иш аллақачон бошлаб юборилган. Мазкур рақамли ишланмалардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Реестрга шу кунгача 98 та ечим киритилди.

Умуман олганда, Қозоғистон қайта ишлаш саноатига 2025 йилгача 11 триллион тенге жалб этилади. Мазкур маблағ ҳисобидан республикада 400 тача лойиҳа рўёбга чиқарилиши кутиляпти.

Диас Сериков, «Qazindustry» қозоғистон саноат ва экспорт маркази» ҲЖ Стратегик лойиҳалар ва коммуникациялар дирекцияси раҳбари:

- Бу давлатга ва хусусий шахсларга тегишли қўшма инвестиция. Таъкидлаш лозимки, давлат инвестициялари сифатида кўпроқ имтиёзли кредитлаш, яъни қайтариладиган пул маблағлари кўзда тутилган. Янги лойиҳалар экспортни кенгайтиради, уларнинг ҳар бири ташқи бозорларга мўлжалланган. Бу ҳар бирини рўёбга чиқаришда асосий талаблар қаторига қўйилган.

Мутахассислар таъкидлашича, рақамли саноат ривожланиши бизнес-жараёнларни ихчамлаштиради, ишлаб чиқаришни масофадан бошқариш имконини беради. Меҳнат самарадорлигини бир неча марта оширади.

Абдумалик Сарманов таржимаси