Қозоғистон Дон иттифоқи экспертлари прогнози эълон қилинди

астық
cdn.nur.kz

Қозоғистонда дон тақчиллиги кузатилмайди. Қурғоқчилик туфайли мамлакатда ҳар йилги ҳосилнинг атиги тўртдан уч қисми йиғиб олинган бўлса-да, мамлакат ўзининг ички эҳтиёжини тўла қоплай олади. Республика Дон иттифоқи раҳбари Евгений Карабанов берган маълумотга кўра, жорий йилда Қозоғистонда 10,5 миллион тонна атрофида маҳсулот тўпланган. Ҳосилнинг 6 миллион тоннаси ички бозор эҳтиёжлари учун сарфланади.

Евгений Карабанов, Қозоғистон Дон иттифоқи расмий вакили:

- Бундан ташқари, бизнинг мўлжалимизга кўра, 2,8 миллион тонна атрофида ўтган йилдан қолган дон бор. Шу тариқа, Россия Федерациясидан келадиган қўшимча 2 миллион тонна импортни ҳисобга олсак, умумий баланс кўнгилдаги кўрсаткични ташкил қилади. Нафақат ички истеъмолимизга етарли маҳсулот қолади, балки ун ва дон экспорти бозорида дон эквивалентида 6,5 миллион тоннани сақлаб қолиш мумкин.

Шу билан бирга жаҳон бозорида доннинг нархи ўсишда давом этмоқда. Унинг Қозоғистонга ҳам таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Эксперт маҳсулот қимматлашиши омилларига тўхталди.

Евгений Карабанов, Қозоғистон Дон иттифоқи расмий вакили:

- Ноннинг нархи фақат дон в ун қимматлашгани учунгина кўтарилмайди. Уни тайёрлаш учун ишлатиладиган бошқа компонентлар баҳосидаги ўзгаришлар ҳам таъсирини кўрсатади. Чунки бир булка нон қийматининг атиги 30 фоизини ун нархи ташкил қилади, холос. /Қолган 70 фоизи нон тайёрлаш учун зарур бўлган бошқа зарур ингредиентлар, компонентлар, харажатлардан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×