2021 йилда тоғ-металлургияси мажмуасини модернизациялаш учун 1 триллион тенге ажратилган

2021 йилда тоғ-металлургияси мажмуасини модернизациялаш учун 1 триллион тенге ажратилган

Мамлакатимиз хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва юксак қўшимча қийматга эга маҳсулотлар чиқариш тоғ-кон соҳасидаги асосий устуворликлар қаторида. Пойтахтда ўтказилган ихтисослашган конгрессда Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири ўринбосари Адильбек Сарсембаев таъкидлагани каби, хомашё моделидан қайта ишлашга ўтиш Қозоғистон маҳсулоти рақобатбардошлигини ва экспортини оширади. Унга кўра, рақамлаштириш юқори самарадорликка эришиш имкониятини яратади. Шу жумладан, рақамли трансформация, жадал ўзгараётган ҳаёт оқимларига мослашиш, сунъий заковатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш зарур. Жорий йилда тоғ-металлургия мажмуасида янги корхоналар очиш ва модернизация қилиш учун бир триллион тенгедан зиёд маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Айни вақтда, захираларни тежаш ва мамлакатда углерод нейтраллигига эришишга эътибор қаратилади.

Адильбек Сарсембаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири ўринбосари:

- Келажак авлод ҳам қаттиқ фойдали қазилмалардан фойдалана олиши учун бугунги кунда энг кам энергия сарфлаган ҳолда зарур хомашёни имкон қадар тўла чиқариб олиш йўлига ўтиш зарур. Келажакда саноатни барқарор ривожлантириш учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сақлаб қолиш муҳим иқтисодий шарт ҳисобланади. Бугунги кунда иқтисодий ўсиш ва яшил иқтисодиёт ўртасида балансга эришишимиз зарур.

Таъкидлаш жоизки, тоғ-металлургия мажмуаси Қозоғистон иқтисодиёти локомотиви ҳисобланади. Мамлакат ЯИМида унинг улуши 8, миллий экспортда 24 фоизга тенг.

Абдумалик Сарманов таржимаси