Тўққиз ой якунларига кўра ялпи ички маҳсулот 3,4 фоизга кўтарилди

Тўққиз ой якунларига кўра ялпи ички маҳсулот 3,4 фоизга кўтарилди

Қозоғистон миллий иқтисодиёти фаол ўсиб бормоқда. Ҳукумат йиғилишида республика Бош вазири Асқар Мамин таъкидлашича, 9 ой ичида ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,4 фоизга етган. Реал сектордаги ўсиш ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Қайта ишлаш саноатида 5,7 фоиз илгарилаш кузатилди.

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Машинасозликда 22,8, автомобилсозликда 31,6, локомотив ва вагонлар ишлаб чиқаришда 50,5, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 10, фармацевтикада 38, пластмасса маҳсулотлари чиқаришда салкам 31,5, кийим-кечак тикишда 14, мебел чиқаришда 14,9, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқаришда 17,2 фоизли ўсишга эришилди.

Шунингдек, ҳукумат раҳбари республикада карантин юмшатилиши оқибатида хизматлар соҳаси ҳам фаол ривожланиб бораётганини тилга олди. Савдо ва алоқадаги юксак динамика ҳисобига мазкур соҳа 2,9 фоиз ўсишга эришди, дейди Бош вазир.

Абдумалик Сарманов таржимаси