Аналитиклар: Қозоғистонда тикланиш ЕОИИ давлатларидагидан жадал юз беради

ehonews.kz

Қозоғистон иқтисодиёти келаси йили аввалги – инқирозгача бўлган даражага чиқади. Экспертлар айтишича, Қозоғистон Ҳукумати ўз вақтида амалга оширган чора-тадбирлар ҳамда халқаро молиявий ташкилотлар бунга имконият яратади. Айни вақтда, аналитиклар фикрича, мамлакат иқтисодиёти оёққа туриши Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларига нисбатан бирмунча жадал юз беради.

АМАНГЕЛДИ ИСЕНОВ, ЕВРООСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ БОШҚАРУВИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Аналитиклар берган база прогнозига кўра, бугунги кунда Европа Иттифоқида бошлангани каби оммавий эмлашни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатда ва дунё миқёсида эпидемиологик вазият тахминан келаси йил иккинчи чорагида меъёрга кела бошлайди.  Шундай шароитда Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти янги йилда тахминан 4,4 фоизга ўсиши тахмин қилиняпти.

Жорий йилда Евроосиё банкидан ташқари, Осиё Тараққиёт Банки ҳам Қозоғистон учун махсус ёрдам пакетлари ажратди. 

МИРЗО ИСКАНДАР ҒУЛАМОВ, ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ДОИМИЙ ВАКОЛАТХОНАСИ ДИРЕКТОРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

- Ўтаётган йил давомида биз амалга оширган ишларнинг кўп қисми, табиийки, давом этаётган пандемия оқибатларини юмшатишга йўналтирилган. Шу жумладан, биз бир миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилишини маъқулладик, яқинда у Парламент томонидан ратификация қилинди ва Молия вазирлигига ўтказилди. Қарз олинган маблағ соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, бандлик тизимларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жорий йилда Қозоғистон ҳукумати ишлаб чиққан иқтисодиётни қайта тиклаш чора-тадбирларига сарфланади.

Қозоғистонда бўҳронга қарши чора-тадбирлар учун 6 триллион тенге маблағ сарфланди. Яъни республика ялпи ички маҳсулотининг салкам 9 фоизи. Давлат ёрдами дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бўлиб, ривожланган мамлакатлар кўрсаткичи билан тенглаша олади.

×