Қозоғистонда авиахизматлар арзонлашди

airnav.tj

Жорий йилда Қозоғистонда йўловчилар учун ҳаво транспорти хизмати арзонлашди. Салкам 10 фоизга. Шу билан бирга, авиакомпаниялар «коронавирусли» йилда 2019 йилдагига нисбатан 40 фоиз кам йўловчига хизмат кўрсатган. Мутахассислар фикрича, шундай вазият дунёнинг барча мамлакатларидаги фуқаро авиациясида кузатилмоқда. Шу билан бирга, Халқаро ҳаво транспорти ҳамжамияти ҳисобига кўра, 2019 йил кўрсаткичларига фақат  2023 йилдагина эришиш мумкин.

ПИТЕР ГРИФФИТС, ҚОЗОҒИСТОН АВИАЦИЯ МАЪМУРИЯТИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Пандемия давлатлардаги авиакомпаниялар ишига таъсир кўрсатди, Қозоғистон ҳам бу борада истисно эмас. Пандемия авжига чиққан вақтда авиаалоқа мутлақо тўхтатилди. Қозоғистонда фақат фуқароларни қайтариб олиб келишга, баъзи нефть-газ амалиётларини рўёбга чиқаришга мўлжалланган бир нечта рейс қолдирилди. Бугунги кунда ички авиарейслар тиклангани ва яхши даражада ишлаётганини кўриб турибмиз. Халқаро йўналишларда ҳам ўнтача линия ишлай бошлади.

Қозоғистон Авиация маъмурияти раҳбари айтишича, келгуси йилда мамлакатнинг хорижий давлатлар билан қатор мунтазам авиарейслари тикланади.

×