Қозоғистон ва Хитой орасида янги темирйўл йўналиши ишга тушди

пойыз
ult.kz

Қозоғистон ва Хитой орасида янги темирйўл йўналиши йўлга қўйилди. Поездлар «Цзюцзян-Хоргос-Алтинкўл» йўналишида қатнайди. Биринчи таркиб Осмоности мамлакатидан салкам 15 миллион доллар қийматга эга 1200 тонна юк келтирди. Улар орасида газмоллар, кийим-кечак, мебель ва бошқалар бор. Бу маҳсулотлар Қозоғистондан Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига жўнатилади.

Ху Бинь, Транспорт компанияси менежери:

- Илгари маҳсулотлар асосан денгиз йўли билан Европага келтириларди. Кейин темирйўл ва автомобиль транспорти воситасида Марказий Осиёга тарқатилган. Ҳозир юк келтириш учун атиги 10 кун вақт сарфланяпти. Янги йўл вақт ва маблағ тежаш имкониятини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×