Қозоғистон Украинага кўмир жўната бошлайди

Қозоғистон Украинага кўмир жўната бошлайди

Ушбу ҳафта ичида Қозоғистон Украинага дастлабки кўмир партиясини жўнатади. Ҳозирча жами 4 минг тонна. Украина оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Қозоғистон, АҚШ ва Польшадан келтирилган маҳсулот қиш мавсумини бир маромда ўтказишга ёрдам беради.

«Украина энергия тизими барқарор ишлаши учун биринчи навбатда ўзимизда қазиб олинган маҳсулотга таянамиз. Унга қўшимча равишда, олдиндан ҳаракат қилиб, Польша, АҚШ ва Қозоғистондан кўмир импорт қиляпмиз», дея баёнот берган Украина энергетика компанияси бош директори Ильдар Салеев.

Абдумалик Сарманов таржимаси