Қайта тикланувчи энергия манбалари – устувор вазифа

Қайта тикланувчи энергия манбалари – устувор вазифа
www.inform.kz

2025 йилга бориб, Қозоғистонда 59 та қайта тикланувчи энергия манбаи билан ишловчи янги объект ишга тушади. Шу тариқа, уларнинг умумий сони мамлакат бўйича 180 тадан ошади, умумий қуввати 4 ярим минг мегаваттни ташкил қилади. Энергетика вазири Нурлан Нўғаев маълум қилишича, электр энергияси истеъмоли ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда манёврланувчи қувватларни ривожлантириш Қозоғистон энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шарти. Лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун 1 триллион тенге инвестиция жалб этилади. Шу тариқа, ҚТЭМ улуши икки марта ўсиши кутиляпти. Республикада тинч атом ва водород энергетикасини ривожлантиришга янгича ёндашув кўзда тутилган. Шу жумладан, жаҳоннинг етакчи олий илм даргоҳларига талабалар жўнатиш учун грант ва стипендиялар ажратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×